"Тоттенхэм" ҳимоячиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
14 апр 2026, 16:10
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Кристиан Ромеро "Сандерленд" билан ўйиндаги (0:1) мағлубиятда тиззасидан олган жароҳати туфайли 2025-26 йилги мавсум охиригача майдонга тушмайди.

Манбанинг хабар беришича, дастлабки текширувлар 27 ёшли аргентиналик футболчининг тизза боғламларида шикастланиш борлигини аниқлади. Жароҳатнинг оғирлик даражасини аниқлаш учун яқин кунларда қўшимча текширувлар ўтказилади.

2.jpg

Ҳимоячи 5-8 ҳафтага сафдан чиққан бўлиши мумкин. 2026 йилги Жаҳон чемпионатига 2 ойдан камроқ вақт қолганлиги сабабли Ромеро турнирга қадар тўлиқ тикланиш имкониятига эга.

Ромеро 2025/26 йилги мавсум 32 ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC