

Лондонликлар клуби матбуот хизмати хабарига кўра, ярим ҳимоячининг тиззасидаги хочсимон боғлами узилган. Англиялик ярим ҳимоячи яқин орада операция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Маддисон "Ньюкасл" билан ўртоқлик учрашувида (1:1) жароҳат орттириб олганди.
Англия ОАВнинг ёзишича, футболчи камида 6 ойни ўтказиб юборишга мажбур бўлади, бу муддат тикланиш учун сарфланади.



