"Сурхон" ўртоқлик учрашувида "Металлург" устидан ғалаба қозонди

Оқил Абдубарноев
27 июн 2026, 22:06
Термизнинг "Сурхон" жамоаси ўқув-йиғин машғулотлари доирасида Бекободнинг "Металлург" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Кескин ва муросасиз руҳда кечган баҳсда "тўлпорлар" 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Термизликлар сафида Стефан Чинеду дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Фарруҳ Қодиров муаллифлик қилган.

Мазкур ўртоқлик ўйини билан "Сурхон" клубининг 14 кун давом этган ўқув-йиғин машғулотлари якунига етди. Эндиликда футболчилар қисқа муддатли танаффусга чиқишади ва шундан сўнг жамоа тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати