Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

admin
14 авг 2026, 22:20
Суперлига 17-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Суперлига, 17-тур

“Қизилқум” — “Машъал” 2:0

Голлар: 9 - Отабек Жўрақўзиев, 34 - Шаҳзод Раҳматуллаев

Бош ҳакам: Умиджон Раҳимжонов

Ëрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

“Қизилқум”: 1.Фарҳод Раҳматов, 7.Файзуллобек Жуманқўзиев (45.Озодбек Эргашов, 90+2’), 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (97.Роман Папарига, 77’), 15.Никола Кумбурович, 31.Жамбули Жигаури (9.Шаҳзод Туропов, 77’), 40.Нодирхон Неъматхонов, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 47.Руслан Розиев (14.Элбек Отақулов, 46’), 70.Дуглас Майкон, 77.Диёр Рахматиллоев, 88.Отабек Жўрақўзиев (10.Ислом Кенжабоев, 82’).

Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 11.Лука Раткович, 23.Самандар Шукуриллаев.

"Машъал": 35.Достонбек Тўхтабоев, 2.Зафарбек Акрамов, 5.Комил Тожиддинов, 7.Влатко Стояновски (10.Ҳумоюн Муртозаев, 46’), 8.Сардор Абдураимов, 9.Иброҳим Ғанихонов (18.Илҳом Абдуғаниев, 46’), 19.Тохир Тўхтасинов (22.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 62’), 24.Ифеаньи Ифеаньи (11.Маҳмуд Жўрабоев, 46’), 37.Шерзод Файзиев (4.Страхиня Бошняк, 52’), 50.Драго Бумбар, 70.Азизбек Чориев.

Захира: 25.Самандар Жўрабеков, 27.Дониёр Нарзуллаев, 63.Павел Буреев, 99.Бобур Асқаров.

Огоҳлантиришлар: 45+2 - Ғиёсжон Ризақулов, 72 - Жамбули Жигаури, 72 - Комил Тожиддинов, 76 - Дуглас Майкон

90+4. Ўйин якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Ўйиннинг сўнгги декадаси ўтиб бормоқда, навоийлар бугун том маънода устунлик қила олишди.

75. Жигаурининг жарима зарбасидан узатган тўпини ҳеч ким дарвозага йўллай олмади.

72. Навоийликлар фаолликни оширмоқда, учинчи голга кетмоқда жамоа.

70. Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ бўлди… қўшимчасига бу ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.

2026-08-14 22.06.02.jpg

62. Жигаурининг зарбаси аниқ бўлмади.

57. Маҳмуд Жўрабоевнинг бош билан ерга сапчитиб берган зарбаси бироз ноаниқ….

53. Зафарбек Акрамовнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини дарвозага йўллашга қодир бирорта меҳмон вакили йўқ…

52. Танаффусдан сўнг навоийликлар ҳам бир нафар ўзгаришни амалга оширган. Ҳозир муборакликлар яна бир ўзгариш қилди. Ўйин ўзгарармикин?

46. “Машъал” иккинчи бўлим аввалида бирйўла учта ўзгаришни амалга оширди. Қизиқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

2026-08-14 22.05.44.jpg

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Муборакликлар ҳужумларга ўта олишмаяпти.

35. Вазият оғирлашмоқда муборакликлар учун, кўрамиз яна!

34. ГОЛ! Раҳматуллаев ҳисобни иккитага оширди! Навоийликлар қарши ҳужумга ўтди, ажойиб комбинация якунида Шаҳзод дарвозани ишғол қилди!

30. Иброҳим Ғанихоновнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

26. Жигаурининг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

17. Майдонда кураш асосан майдон марказида кечмоқда.

10. Ўйинда тезкор гол кўрдик, буёғига энди муборакликлар фаоллашиши аниқ.

2026-08-14 22.05.47.jpg

9. ГОЛ! Жўрақўзиев ҳисобни очди! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Отабек бош билан дарвозага аниқ йўллади!

5. “Қизилқум” қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо тўпни олишда Раҳматиллоев ва Розиев бир-бирига ишониб қолди.

3. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Владко бош билан дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.

1. Ўйин бошланди.

2026-08-14 22.05.59.jpg2026-08-14 22.05.57.jpg2026-08-14 22.05.55.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлига 17-туридан ўрин олган “Қизилқум” — “Машъал” баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia