Шотландияда мавсум эртаги якунига етмай қолди. "Селтик" - 56 карра чемпион!

16 май 2026, 19:28
Шотландия чемпионатида мавсум ғолиблиги масаласи сўнгги турга қолганди.

Аслида барчаси 37-турдаёқ ҳал бўлиши мумкин эди. Нега дейсизми? “Селтик” сафарда “Мотеруэлл”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва барчасини сўнгги дақиқада белгиланган пенальти ҳал қилди. Келечи Ихеаначо пенальтидан гол уриб, “Селтик”ни чемпионлик пойгасига қайтарган ва ушбу ҳолат Шотландияда кенг муҳокама қилинганди.

Сўнгги турда эса пешқадам “Хартс” сафарда айнан “Селтик”ка қарши ўйнади ва бу чемпионлик ўйини бўлди. Ким ғалаба қозонса, ўша чемпион. Ҳар ҳолда дуранг ҳам “Хартс”ни чемпионга айлантирарди. Бироқ мавсум эртаги якунига етмай қолди. “Селтик” катта устунлик билан “Хартс”ни мағлуб этди ва ўз тарихида 56-марта чемпионликни қўлга киритди.

“Селтик” - “Хартс” 3:1
Голлар:
Лоуренс Шонкленд (43, 0:1), Арне Энжелс (45+4, 1:1), Даизен Маеда (87, 2:1), Каллум Османд (90+8, 3:1).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia