ЖЧ. Франция Марокашни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

10 июл 2026, 03:00
Жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги баҳс якунланди.

ЖЧ, 1/4 финал

Франция — Марокаш 2:0

Голлар: 60 - Килиан Мбаппе, 66 - Усман Дембеле

Амалга оширилмаган пенальти: 28 - Килиан Мбаппе

Франция: 16. Мик Меньян, 5. Жюль Кунде (2. Мало Гюсто, 87’), 4. Деотшанкюль Упамекано, 17. Вильям Салиба, 3. Люка Динь, 6. Ману Коне (18. Уоррен Заир-Эмери, 71’), 14. Адриен Рабьо, 20. Дезире Дуэ (12. Брэдли Барколья, 77’), 7. Усман Дембеле, 11. Майкл Олисе, 10. Килиан Мбаппе (22. Жан-Филипп Матета, 77’).

Захира: 1. Брис Самба, 23. Робен Риссер, 15. Ибраима Конате, 19. Тео Эрнандес, 21. Лукас Эрнандес, 26. Максанс Лакруа, 8. Орельен Чуамени, 13. Н'Голо Канте, 24. Райан Шерки, 25. Магнес Аклиуш, 9. Маркус Тюрам.

Марокаш: 1. Яссин Буну, 2. Ашраф Хакими, 14. Исса Диоп, 3. Нуссайр Мазрауи, 26. Анасс Салах-Эддин (13. Закария Эль-Уахди, 74’), 24. Нейл Эль-Айнауи, 6. Айюб Буадди (4. Софьян Амрабат, 62’), 8. Аззедин Унаи, 23. Билал Эль-Ханнус (9. Суфьян Рахими, 62’), 10. Браим Диас (16. Жессим Яссин, 74’), 7. Шемсдин Тальби (17. Мохамед Амин Сбаи, 85’).

Захира: 12. Мунир, 22. Ахмед Тагнаути, 5. Марване Садане, 18. Шади Риад, 19. Юссеф Беламмари, 25. Редуан Халал, 11. Исмаэль Сайбари, 15. Самир Эль-Мурабет, 20. Айюб Эль-Кааби, 21. Аюб Амаймуни-Эчгуяб.

Огоҳлантиришлар: 63 - Исса Диоп

🕘 90+6. Ўйин якунланди, Франция - ярим финалда!

90+4. Матета жуда қулай вазиятдан зарба бериб, гол уролмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Матетанинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

87. Баркольянинг зарбасидан сўнг тўпни Буну қайтарди.

86. Олисе жуда қулай вазиятдан айлантириб зарба берди, аммо ўхшамади.

84. Эль-Айнауининг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

83. Унаининг зарбасини Меньян қайтарди!

82. Марокаш ҳужумга ўтмоқда энди, ўйин сўнггида камбэк кўрамизми?

🔄 77. Килиан захирага олинди, бунга жароҳат сабаб бўлганми ёки ўзи чарчадими, ҳозирча номаълум.

76. Мбаппе майдонга йиқилди, жароҳат олган бўлиши мумкин.

73. Упамекано сал қолса ўз дарвозасига тўп киритиб қўйиши мумкин эди…

68. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

67. Хўш, охирги олти дақиқада иккита гол урилди, энди африкаликлар нима қила олишаркин?!

gettyimages-2285412301-2048x2048.jpg

⚽️ 66. ГОЛ! Дембеле ҳисобни оширди! Усмон олдинга юриш қилиб зарба берди ва гол урди!

64. Яна французлар олдинга юриш қилмоқда.

61. Ҳисоб очилди ниҳоят ва энди буёғига Марокаш ҳам олдинга ўтса керак.

gettyimages-2285411756-2048x2048.jpg

⚽️ 60. ГОЛ! Мбаппе ҳисобни очди! Килианнинг жарима майдончаси чизиғидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди!

56. Олисе Мбаппени зўр вазиятга олиб чиққанди, аммо Килианнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

55. Дуэнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Буну қийинчилик билан қайтарди!

47. Марокаш яхши ҳужум ташкил қилмоқчи эди, бироқ якуний зарбани берадиган футболчи топилмади.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

📊 Дастлабки бўлимдан кейинги статистика:

xG - 1,87 - 0,04

Тўп назорати - 49% - 51%

Дарвоза томон зарбалар - 13 - 1

Аниқ зарбалар - 3 - 0

Бурчак зарбалар - 3 - 1

Узатмалар аниқлиги - 90% - 86%

Сейвлар - 0 - 3

🕘 45+5. Биринчи бўлим якунланди.

45+5. Ҳакимининг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди.

45+2. Люк Диннинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди…

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

41. Франция ҳужумга кира олмаяпти, Марокаш тўлиқ ҳимояланмоқда.

35. Дуэ жарима майдончасига ёриб кириб, дарвозага зарба берди, Бунудан сейв!

33. Дембеленинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

30. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.

gettyimages-2285405317-2048x2048.jpg

28. Килиан Мбаппе пенальтидан гол ура олмади!

28. Ҳаммаси жойида, пенальти кучида қолди.

26. Қўполлик бўлган ҳолат ВАРда текширилмоқда.

gettyimages-2284784431-2048x2048.jpg

25. Пенальти, Марокаш дарвозаси томон! Мбаппега нисбатан қўполлик ишлатилди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди!

21. Навбатдаги зарба бош билан - бу сафар Рабьо уриниб кўрди, бироқ ноаниқ.

18. Дембеленинг бош билан берган зарбаси аниқ бўлмади.

14. Учрашув темпи анча яхши, французлар назоратни қўлга олишган.

5. Упаменканонинг бош билан берган зарбасини ҳам Буну бартараф эта билди!

4. Мбаппенинг зарбасидан сўнг тўп Бунуга тегиб, майдонни тарк этди.

3. Илк дақиқалардан марокашликлар фаол ўйин намойиш этию, тўп назоратини олмоқчи ўзларига.

🕛 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати 1/4 финал доирасидаги Франция — Марокаш баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›