

"Salary Leaks" маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клуби "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳга "космик" шартнома таклиф қилди.
Саудия Арабистони клуби мисрлик футболчига йилига 100 миллион доллар бермоқчи. Футболчи буни қабул қиладими ёки рад этадими, ҳозирча номаълум.
Агар 33 ёшли футболчи ушбу шартномага имзо чекса, Криштиану Роналдудан кейин дунёда иккинчи энг кўп маош олувчи футболчига айланади. "Ал Насср" ҳужумчиси йилига 200 млн доллар маош олади.



