Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"

Sherzod Nurmatov
16 мар 2026
"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри "Милан"нинг марказий ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг ўйинини эътироф этди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, хорватиялик ярим ҳимоячи ўз даврининг энг ёрқин футболчиларидан бири ҳисобланади.

"Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси. Ўз ёшига қарамай, майдонда борини беради ва буни меҳнатсеварлик билан бажаради. У ҳар доим максимал куч билан ҳаракат қилади, ҳатто ҳимояда ҳам", – деди Сарри.

40 ёшли Модрич 2025 йилнинг ёзида "россонери" таркибига қўшилган. Ярим ҳимоячи ушбу мавсум 30 ўйинда майдонга тушиб, 2 та тўп киритди ҳамда 3 та ассист амалга оширди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Goal.com