Санжар Турсунов футболчилик фаолиятини якунлади

Administrator
16 фев 2025
Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси, ОКМК, "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари собиқ футболчиси Санжар Турсунов футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 38 ёшли Турсунов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида буни маълум қилди.

"Бугун мен ўз профессионал футбол фаолиятимга якун ясаганимни элон қилмоқчиман.

Бутун футбол жамоатчилигига, терма жамоа ва фаолиятим давомида ўйнаган жамоаларга, шу ўринда мараббийларга, жамоадошларимга ва футбол муҳлисларига ташаккур изхор этаман", -деб ёзади Санжар Турсунов.

Маълумот учун, Санжар Турсунов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Фаолияти давомида Россия, Қатар, Украина, Жанубий Корея клубларида легионер сифатида ҳам фаолият олиб борган. 


AdministratorMuallif
Manba: www.instagram.com/sanzhartursunov/