Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси "Бунёдкор"да иш бошлади

Sherzod Nurmatov
24 фев 2025
Яқинда футболчилик фаолияти билан хайрлашган Санжар Турсунов "қалдирғочлар" мураббийларидан қаторига қўшилди.

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг хабар беришича, у "Бунёдкор" селекционер мураббийига айланган.

"Фаолиятини якунлаган тажрибали футболчи Санжар Турсунов "Бунёдкор" клубида селекционер сифатида иш бошлади", – дейилади хабарда.

Маълумот учун, Санжар Турсунов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Фаолияти давомида Россия, Қатар, Украина, Жанубий Корея клубларида легионер сифатида, шунингдек, маҳаллий ОКМК, "Локомотив", "Бунёдкор" жамоаларида фаолият юритган. 2012 йилда Ўзбекистонда йил футболчиси деб топилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia