

Учрашувдаги ягона голни биринчи бўлимда пенальтини аниқ амалга оширган Лукас да Кунья урди.
"Майдонда ҳеч нарса осонликча қўлга киритилмайди ва бугун бу ғалаба нақадар қадрли эканини кўрдик. Сафарда кўплаб учрашувлар ўтказдик. Эришган натижаларимизни юқори баҳолайман ва буни оддий ҳол сифатида қабул қилиб бўлмайди. Футболда ғалаба қозониш жуда қийин, мен буни ҳар ҳафта кўряпман. Бугунги ўйин биз учун принципиал аҳамиятга эга эди.
"Венеция" дарвоза томон атиги бир марта аниқ зарба йўллади. Рақибга деярли ҳеч нарса яратишга йўл қўймадик. Йигитлар бундай тақвимга кўникишмаган, ўйинлар кетма-кет келмоқда. Биз деярли машғулот ўтказмаяпмиз, аммо шундай менталитетда давом этишимиз керак", – деди Фабрегас DAZN'га берган интервьюсида.
"Комо" ушбу ғалаба туфайли 23 очко жамғариб, 4-поғонада бормоқда. "Рома"да 24, "Лацио" ва "Интер" ҳисобида эса 25 тадан очко бор.



