Рубен Аморим – "Милан" бош мураббийи

Aslanov Jasurbek
16 июн 2026, 21:18
Рубен Аморим – "Милан"нинг янги бош мураббийи.

“Милан” Рубен Аморимнинг жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини тасдиқлади. 41 ёшли португалиялик мутахассис италиялик клуб бошқарувида Массимилиано Аллегрининг ўрнини эгаллайди. "La Gazzetta Dello Sport" хабарига кўра, Аморим “Милан” билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади, унда шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган. Мураббийнинг йиллик маоши 3,5 миллион еврони ташкил этади, бунга бонуслар ҳам қўшилади. Рубен бунгача “Манчестер Юнайтед”да ишлаган ва 2024 йилнинг ноябридан 2026 йилнинг январигача инглиз жамоасини бошқарган. Ўтган мавсумда «Милан» А Серияда 38 та ўйинда 70 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллаган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: acmilan.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›