

Бунда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўз уйимизга қайтганимиздан хурсандмиз. Майдон ҳолати анча яхши бўпти, секин-аста сифати ҳам ўзгариб боради. Рақибимиз биринчи лига вакили бўлгани билан бу жамоага респект дейман. Туман жамоасининг шу даражада ўйин кўрсатиши ва ҳаракат қилиши ижобий таассурот қолдирди. Биринчи таймда ўйинга жиддий ёндошдик, лекин иккинчи бўлимда бироз бўшашдик. Муҳими, ғалаба қозониб ўз ҳисобимизга уч очко ёзиб қўйдик.
- "Насаф" бу йил ҳам учта фронтда кураш олиб боради. Режалар қандай?
- Режамизга кўра, ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Янги футболчиларни таклиф қилиш ва жамоани барқарорлаштириш керак. Бизга уч-тўрт нафар яхши савиядаги футболчилар лозим. Ўз имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда иш тутамиз. Ҳозирча мавжуд таркиб билан ўйнаб турибмиз. Лекин иккинчи давра олдидан трансфер қилмасак яна қийналиб қоламиз.
- Легионер футболчи Шала бугун кўринмади.
- Бу футболчимиз оилавий муаммоси билан уйига кетди. Бу муаммо қачон қандай ҳал бўлишини билмаймиз. Вазиятдан келиб чиқиб балки шартнома ҳам бекор қилиниши мумкин. Бу борада якуний тўхтамга келмадик. Терма жамоага чақирилган футболчиларимиз бор. Ғолиб Ғайбуллаевда жароҳат бор эди, эртадан машғулотларга қайтади. Муродни бугун кам ўйнатганимиз унда ҳам енгил жароҳат бор.



