

"Мессидан олдин Аргентина аллақачон халқаро совринларни қўлга киритганди, бу ажабланарли эмас. Менимча, уларда иккита Жаҳон чемпионати ғолиблиги бор эди. Бу мамлакатлар учун бундай муваффақиятлар одатий ҳол. Агар Бразилия Жаҳон чемпионатини ютиб олса, бу сюрприз бўлади. Агар Португалия ғалаба қозонса, бутун сайёрани ларзага солади. Мендан олдин Португалия бирорта ҳам миллий совринни юта олмаганди, аммо энди учта нуфузли титул бор. Бу мен учун энг олий шараф", – деди Роналду Пирс Морганга берган интервьюсида.
Роналду Португалия билан 2016 йилги Европа чемпионати ва иккита Миллатлар Лигаси чемпионлигини қўлга киритди.



