

"Қироллик клуби" раҳбарияти ҳимоя чизиғи ўртача ёшини пасайтиришни мақсад қилган. Ҳозирча испаниялик гранд Тимбер бўйича расмий таклиф бермаган, лекин "Реал" скаутлари сўнгги икки ой давомида унинг ҳар бир ўйинини кузатиб борган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур Sports Boom учун хабар берган.
Манбага кўра, "канонирлар" 24 ёшли футболчини сотишга тайёр эмас, лекин 85–100 миллион евро таклиф тушса, музокаралар бошлаши мумкин. "Арсенал" Тимберга янги шартнома таклиф қилиши ҳам истисно қилинмаяпти.
Жорий мавсумда Тимбер барча турнирларда 43 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатма берди. Ўйинчи билан шартнома 2028 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион евро.



