"Реал" ёзда Александр-Арнолдни сотиш ниятида эмас

9 авг 2026, 12:20
"Реал" ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Трент Александр-Арнолдни сотмоқчи эмас.

Манба маълумотларига кўра, жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью 27 ёшли инглизни ўз тизими учун муҳим ўйинчи деб билади ва у ўзининг энг яхши формасига қайтиши ва клубга йирик совринлар учун курашишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Александр-Арнолднинг Мадрид клуби билан шартномаси 2031 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Инглиз 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 30 та ўйин ўтказиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS