

Испания гранди Европанинг бошқа топ-клублари қаторида 28 ёшли футболчига даъвогарлар қаторида тилга олинганди.
“Қаймоқранглилар" португалиялик номзодини икки сабабга кўра кўриб чиқишдан бош тортган - унинг ёши ва қишки трансфер ойнасида футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни истамагани.
Миш-мишларга кўра, Невешнинг ўзи фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи бўлган. "Вулверхэмптон" собиқ юлдузининг "Ал Ҳилол" билан амалдаги шартномаси ярим йилдан сўнг ўз ниҳоясига этади. Хавбекнинг трансфер нархи Transfermarkt томонидан 25 млн еврога баҳоланмоқда.



