

Маълум бўлишича, "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде 6000 дақиқалик чегарани кесиб ўтиб, дунё рекордини ўрнатган.
Федерико "Реал" ва Уругвай терма жамоаси учун 72 ўйинда 6116 дақиқа ўтказди. Иккинчи ўринда "Манчестер Юнайтед" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш – 5,796 дақиқа, учинчи поғонада "Милан" ва Франция терма жамоаси дарвозабони Майк Меньян (5,624) қайд этилган.




