Расман: Отабек Жўрақўзиев "Сўғдиёна" клуби аъзосига айланди

Administrator
14 янв 2026
Жиззахликлар навбатдаги трансферни амалга оширишди.

"Сўғдиёна" клуби расман Отабек Жўрақўзиев билан келишув имзолаганини маълум қилди. Жиззах клуби Жўрақўзиев билан 2026 йилнинг охирига қадар, яъни бир йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Отабек Жўрақўзиев ўтган мавсумни "Пахтакор"да бошлаб, иккинчи даврадан "Андижон" сафида ҳаракат қилганди.

Аввалроқ "Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтгани ҳақида хабар берган эдик.


AdministratorMuallif
Manba: "Сўғдиёна" клуби матбуот хизмати