Расман: “Интер” Видаль билан шартномани бекор қилди. Унинг кейинги жамоаси ҳам маълум

Eldor Akmurzayev
12 июл 2022, 09:00
“Интер” ярим ҳимоячи Артуро Видаль билан келишувни бекор қилишга қарор қилди.

35 ёшли хавбек “Фламенго” аъзосига айланади. У ўтган мавсум “нерадзуррилар” сафида 40 баҳсда қатнашиб, 2+4 натижа кўрсатди.

Чилилик “Интер”дан ташқари, “Барселона”, “Бавария” ва “Ювентус” каби жамоалардаги ўйинлари билан кўпчиликка танилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: inter.it