"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар

Sherzod Nurmatov
10 мар 2026
Титанлар жангида яна кимлар тўп киритган?

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Александр Гейнрих ва Игорь Сергеев ҳисобланади. Бу икки футболчи жами 9 марта наманганликлар дарвозасига гол урган. Леонид Кошелев эса 7 тўп киритган. Шундан 3 тасини "Навбаҳор", 4 тасини "Пахтакор" сафида киритган. Драган Черан ҳисобида эса 7 гол йиғилган. "Пахтакор"дан Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев ва Одил Аҳмедов 4 тадан гол урган. "Навбаҳор"дан Шуҳрат Мирхолдиршаев ҳисобида 4, Олег Шацких ҳисобида 3 гол мавжуд. Кошелевдан ташқари Вадим Котельников ҳам ҳар икки жамоа сафида гол уришга эришган. "Навбаҳор" сафида Жамшид Искандеров, Сияваш Ҳақназарий ҳам 2 бор дарвозани ишғол қилган.

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари:

9 - Александр Гейнрих, Игорь Сергеев

7 - Леонид Кошелев, Драган Черан

4 - Игорь Шквирин, Анвар Солиев, Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Шуҳрат Мирхолдиршаев.

3 - Олег Шацких.

2 - Вадим Котельников

2 - Отабек Жўрақўзиев

2 - Сияваш Ҳақназарий

2 - Жамшид Искандеров


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.asia