“Пахтакор”, “Андижон” ва “Навбаҳор” собиқ футболчиси вафот этди

11 апр 2026, 13:27
Чап қанот ҳимоячиси Хушнудбек Авилов 27 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Футболчи бунга қадар “Пахтакор”, “Қўқон-1912”, “Андижон”, “Навбаҳор”, “Турон” ва “Андижон-SGS” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 27 ёшли ўйинчининг сўнгги жамоаси “Дўстлик” эди.

Сайтимиз Хушнудбекнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр тилайди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин.


Манба: championat.asia