Ўзбекистон кубоги. Қорақалпоғистон ФА — “Аҳмедов” ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийлари нималар деди?

Ўзбекистон кубоги III саралаш босқичи доирасидаги Қорақалпоғистон ФА — “Аҳмедов” (3:1) ўйинидан сўнг жамоа бош мураббийлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Науриз Алимов (Қорақалпоғистон ФА бош мураббийи)

— Жуда қийин ўйин бўлди. Рақибимиз жуда кучли эди. Лекин шунга қарамай ғалаба қозонишни уддаладик. Бундан хурсандмиз.

Ўзбекистон кубогининг асосий босқичига йўл олдик. Энди ушбу мусобақа орқали футболчиларимизни реклама қилиш ниятидамиз. Бу мусобақа футболчиларимиз учун ҳам трамплин вазифасини ўтаб беришидан умидворман.

2026-03-29 02.02.27.jpg

Қаҳрамон Маҳамаджонов (“Аҳмедов” жамоаси бош мураббийи)

— Қорақалпоғистон ФА жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин ўтказдик. Ўтган ўйинда яратган вазиятларимиздан унумли фойдаланиб ғалабага эришган эдик. Аммо, бугун яратилган вазиятларни катта қисми гол билан якунланмади. Бевосита сўнгги паллада футболчиларимизнинг болаларча хатоликлари ўйин натижасига салбий таъсир кўрсатди. Лекин биз ишлашдан тўхтамаймиз. Мақсадимиз миллий терма жамоаларимизга яхши футболчиларни етказиб бериш. Бу учун доимо ҳаракатдамиз.

2026-03-29 02.02.47.jpg


Manba: pfl.uz