

"Indykaila" хабарига кўра, "Бетис" 29 ёшли футболчини сафида кўрмоқчи. Испания клуби раҳбарияти жорий мавсум "Юнайтед" сафида ҳали майдонга тушмаган африкалик дарвозабонни ижарага олиш борасида "қизил иблислар" билан келишиб олиш ниятида.
Бунгача матбуотда "Интер" Онанани қайтаришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Андре Онана ўтган мавсум Англия чемпионатида 34 ўйин ўтказган бўлса, шулардан 9 тасида "нолга" турган эди.



