Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"

Sherzod Nurmatov
8 сен 2025
Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Омид Норафкан CAFA Nations Cup-2025 финалидаги рақиб Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Жаҳон чемпионатига йўлланма олган Ўзбекистонни аввалгидек ўз юртида енгиш учун қатъият ва шижоат билан ҳаракат қилишимиз лозим. Ўтган мавсумда CAFA финал учрашувида бу жамоани 1:0 ҳисобида мағлуб этишга эришган эдик. Ўзбекистон жуда кучли жамоа, бироқ биз уларни енга оламиз. CAFA чемпиони бўлиш учун шунчаки икки баробар кўпроқ кучимизни кўрсатишимиз керак холос.

Эрон чемпионатида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчилар жуда яхши ва самарали ўйинчилар ҳисобланиб, улар бизга қийинчилик туғдиради. Аммо улар қандай жамоа билан ўйнашларини ҳам яхши билишади. Ишончим комилки, агар бор куч-ғайратимизни ишга солсак, бу жамоани икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз", – деди 28 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон баҳси "Олимпия" стадионида соат 19:30 да бошланади. 


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Mehrnews