

Айни пайтда Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Ўмон билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Терма жамоа лагерига бугун Эрондаги легионерларимиз Ўткир Юсупов, Одил Ҳамробеков келиб қўшилди. Жароҳатини тиклаётган Рустам Ашурматов ҳам терма жамоа ихтиёрида индивидуал тарзда шуғулланмоқда.
Аббос Файзуллаев, Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Ҳусниддин Алиқулов, Азиз Ғаниев, Акмал Мозговой энди етиб келади.
Маълумот учун, Ўмон билан ўйин 30 август куни "Олимпия" стадионида 19:30да старт олади.



