Навруз Алимов: "Қизил карточка ўз таъсирини кўрсатди"

Aslanov Jasurbek
19 май 2026, 01:35
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Қорақалпоғистон ФА" - "ФарДУ" (0:7) учрашувидан кейин матбуот анжумани ташкил этилди.

Бунда "Қорақалпоғистон ФА" бош мураббийи Навруз Алимов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Жамоамиздаги ёш футболчилар охиригача ҳаракат қилишди. Қизил карточка ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Яна йирик ҳисобда мағлуб бўлдик. Хатолардан дарс чиқариб ишлашда давом этамиз. Энди кейинги ўйинни ўйлаймиз. "ФарДУ" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia