

Воситачилар 25 ёшли футболчининг трансфери борасида ушбу клублар билан музокаралар олиб боришди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, агар муносиб таклиф тушса, "Рома" футболчини сотишга тайёр.
Эль-Айнауи Марокаш терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги барча тўртта ўйинида иштирок этди. Ушбу учрашувларда ҳимоячи самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Эль-Айнауининг "Рома" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 23 миллион еврони ташкил қилади.



