Жиру Лига 1 тарихидаги энг ёши катта футболчилар кучли бешлигидан жой олди

Sherzod Nurmatov
24 авг 2026, 19:10
Франциялик фахрий ҳужумчи Оливье Жиру Франция чемпионатининг бошланган илк туридаёқ майдонга тушиб, чемпионат тарихидаги энг ёши катта майдон ўйинчилари бешлигига кирди.

Жиру нафақат майдонга тушди, балки учрашувдаги биринчи голни, яъни “Лилл”нинг янги мавсумдаги илк голини урди. Бу ҳолат у 39 ёш-у 327 кунлик бўлганида юз берди.

Лига 1’да фақат 4 нафар футболчи ундан кўра каттароқ ёшда майдонга тушган. Улар: Рожер Куртуа — 44 ёш 4 кунлик, Бенжамен Ниве — 41 ёш 116 кунлик, Данте — 40 ёш 193 кунлик, шунингдек, Сальватор Артигас — 40 ёш 76 кунлик.

Жиру “Лилль” сафида ўзининг иккинчи мавсумини ўтказмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ligue1.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›