

Ушбу қарор Льюис Ҳоллнинг Даниэль Муньос билан тўқнашувидан сўнг қабул қилинди.
Мазкур вазият бўйича ҳакамларнинг ўзаро мулоқоти ижтимоий тармоқлардаги Premier League Match Centre аккаунти томонидан эълон қилинди.
Бош ҳакам: “У тўпга ўйнамаяпти. У очиқчасига “контакт”га киришмоқда”.
VAR: “Бу тизза билан соннинг тўқнашуви. Пенальти белгилаш қарорини тасдиқлаймиз”.

Якунда 11 метрлик жарима зарбасини ярим ҳимоячи Доминик Собослаи амалга оширди. У ўз зарбаси билан “Ливерпул”ни мағлубиятдан қутқариб қолди, ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.



