МЮ Ла Лигадан ҳужумчи харид қилмоқчи

10 ноя 2026, 21:35
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби 22 ёшли исландиялик ҳужумчи Орри Оскарсон билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда футбол инсайдери Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида ёзди.

Журналистнинг таъкидлашича, футболчига МЮдан ташқари "Тоттенхэм" ҳам умид боғламоқда. Битим қишки трансфер ойнасида амалга оширилиши мумкин. "Манчестер Юнайтед" Оскрассон жароҳат олган Бенжамин Шешконинг ўрнини боса олишига умид қилмоқда.

Орри Оскарссон 2024 йилда "Копенгаген"дан "Реал Сосьедад"га ўтган. 2025 йилда ҳужумчи сан-себастианликлар таркибида Испания кубогини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Ekremkonur