

Турин клубининг хабар қилишича, келишувда "Атлетико" учун Канада терма жамоасининг 26 ёшли футболчисини 25 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган. Ушбу опция фаоллаштирилган тақдирда, мазкур сумма тўрт йил давомида тўлаб берилади.
Ўтган мавсумда Дэвид Серия Анинг 35 та ўйинида 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ўз уйида ўтказилган ЖЧ-2026да у 5 та ўйинда 3 та гол урди — Қатар дарвозасига хет-трик қайд этди.



