

"Матич тўлиқ формада эмас, лекин у жамоага ёрдам бермоқчи. Бундай футболчилар ёнида ёшлар фақат ўсади. Кўрамиз, Матич ўзини қандай ҳис қилади. Ўйлайманки, у ҳам Эль-Шаарави сингари таркибда бўлади. Қолган 9 нафар футболчини эса танлаш керак”, - деди Моуринью матбуот анжуманида.
“Лудогорец” устидан ғалаба қозонган тақдирда “Рома” Европа лигасининг плей-офф босқичига йўл олади. Агар Жозе Моуринью шогирдлари ғалаба қозона олмаса, ўтган мавсумда чемпион бўлган Конференция лигасига тушиб кетади.



