

Франция клуби 35 ёшли хавбек учун 3 млн евро ва бонуслар қўшиб беришга тайёр. Матичнинг кетишига сабаб сифатида жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью билан келиша олмай қолгани келтирилмоқда. Бунга қадар у португалиялик билан "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"да бирга ишлаган.
Матичга ўринбосар сифатида "Рома" 2014-17 йиллар давомида Римда ўйнаган ҳозирда ПСЖда фаолият олиб бораётган Леандро Паредесни таркибга қайтаришни истамоқда.



