

"Ўйин қийин кечишини билардик. "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа. Бу ўзбек футболи учун фойдали", – деди Еличич.

- Диёржон Туроповнинг четлатилиши билан боғлиқ вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ҳақда гапириш қийин. Ҳар доим интизомли бўлиш керак. Буни ўйиндан олдин ҳам таъкидлагандик. Биз ҳакамнинг қарорига қарши боролмаймиз. Улар жараёнда ҳаммасидан бохабар бўлиб туришади.
- Иккинчи бўлимда вазиятлар жуда кам эди. Бу четлатиш туфайлими ёки бошқа сабаби борми?
- Бир киши кам бўлиб қолганингизда, ҳаммаси ўзгариб кетади. Режалар ўзгаради. Бунда жисмоний ҳолатни инобатга олиш муҳим. Тўғри қарорлар қабул қилиш ҳам талаб этилади. Вазиятни ўрганиб чиқамиз ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- "Локомотив" кейинги турда "Арал"га қарши ўйнайди. Улар ҳозир 1-ўринда. Ўйин қандай кечади деб ўйлайсиз?
- Ҳар бир ўйин оғир ўтади. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир жамоада ўз услуби бор. Ҳаммада мақсад ва вазифалар мавжуд. "Арал" билан жисмоний кучга таянган, яхши ўйин бўлади.


