Миржалол Қосимов: "Футболчилик давримиздаги жаримадан урилган голлар тасвирда қолмаган ва йўқолиб кетган"

Оқил Абдубарноев
25 апр 2026, 21:27
ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов сўнгги йилларда жарима зарбасидан гол ураётганлар камайиб кетаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Сабабини билмайман. Эплаётганлар бор. Ўтган турда Миржамолнинг голи? Унинг зарбаси рикошет орқали дарвоза тўридан ўрин олди. Ҳозир ҳам чемпионатда бундай голлар кўп. Бизнинг футболчилик давримиздаги голлар эса тасвирда қолмаган ва йўқолиб кетган", деди 55 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 8-турида Миржалол Қосимовнинг ўғли Миржамол Қосимов жарима зарбасидан "Бухоро" дарвозасини ишғол қилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia