Майкл Кэррик ва Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади

Aslanov Jasurbek
18 окт 2026, 14:25
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти муносиб номзод топилиши биланоқ Майкл Кэррикни бош мураббийлик лавозимидан озод этишни режалаштирмоқда.

"Борнмут" ва "Фулхэм" клублари 45 ёшли мутахассисни ўзларининг бўлажак бош мураббийи сифатида кўришмоқда. Бу ҳақда indykaila манбаси X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манба бераётган маълумотга кўра, 32 ёшли ярим ҳимоячи ва жамоа сардори Бруну Фернандеш ёзда шартномаси якунига етгач, "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши кутилмоқда.

Кэррик "қизил иблислар"ни 2026 йилнинг январь ойидан бери бошқариб келмоқда. АПЛнинг олти туридан сўнг манкунианликлар олти очко жамғариб, турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Фернандеш 2020 йилнинг январь ойидан бери "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида у барча мусобақаларда 336 та ўйинда майдонга тушиб, 111 та гол ва 109 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: indykaila

Сўнгги янгиликлар

Барча ›