

"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска ўтган трансфер ойнасидаги улкан харажатлар "Арсенал" ва АПЛнинг бошқа клублари билан чемпионлик учун муваффақиятли рақобатлашишга зарур бўлганини таъкидлади.
"Англия Суперкубоги ўйинидан кейинги даврга қарасангиз, "Арсенал" яна иккита ўйин ўтказди — "Ковентри" ва "Астон Вилла"га қарши — ва ҳар бирида таркибда бештадан ўзгариш қилди. Уларда иккита жаҳон чемпиони — Мерино ва Субименди, Англия терма жамоасининг икки ўйинчиси — Эзе ва Мадуэке бор, яна бири эса... адашмасам, Инкапиэ.
Охир-оқибат, агар энг кучлилар орасида бўлишни хоҳласангиз, сизда вариантлар бўлиши керак. "Арсенал"да вариантлар бор. Бизда вариантлар бор. Бошқа жамоаларда ҳам вариантлар бор, шунинг учун гап фақат биз ҳақимизда кетмаяпти. Менда бор бўлган танловдан жуда мамнунман. Агар юқори мақсадлар учун курашмоқчи бўлсангиз, бу муҳим омил", — деди Мареска.



