

Турнир 21 декабрдан 18 январгача Марокашда бўлиб ўтди.
Энг яхши футболчилар жамоасига Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ва Марокаш термасининг вингери Браим Диас киритилди.
Мусобақа рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: Яссин Буну (Марокаш).
Ҳимоячилар: Мусса Ньякате (Сенегал), Кэлвин Бейсси (Нигерия), Нуссаир Мазрауи, Ашраф Ҳакими (иккиси – Марокаш).
Ярим ҳимоячилар: Идрисса Гейе, Папа Гейе (иккиси – Сенегал), Адемола Лукман (Нигерия).
Ҳужумчилар: Садио Мане (Сенегал), Браим Диас (Марокаш), Виктор Осимхен (Нигерия).

Африка Миллатлари Кубогини Сенегал терма жамоаси иккинчи марта қўлга киритди. Финалда сенегалликлар марокашликларни қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол муаллифи ярим ҳимоячи Папа Гейе бўлди.



