

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби 32 ёшли сенегалликнинг трансфери бўйича музокараларнинг дастлабки босқичида, аммо парижликлар футболчини имкон қадар тезроқ сотишмоқчи.
Гейе "Эвертон"да 2016-2019 йилларда ўйнаган, шундан сўнг эса ПСЖга ўтган.
Хавбек ўтган мавсум парижликлар таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 12 миллион еврога баҳоламоқда.



