"Лочин" устози Элдор Мойлиев: "Тезкор голдан кейин очиқ футбол кўрсатишга мажбур бўлдик"

Aslanov Jasurbek
20 май 2026, 21:59
"Динамо" ҳамда "Лочин" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 3-тур баҳсидан (4:2) сўнг меҳмонлар устози Элдор Мойлиев иштирок этди.

Элдор Мойлиев: “Мухисларбоп ўйин бўлди. Биринчи бўлимда ёш болаларча хатолар қилиб, голлар ўтказиб юбордик. Бироқ иккинчи бўлимда ўзгара олдик. Кўп икмониятларимиздан фойдалана олмадик, “Динамо”да ҳам шундай бўлди. Афсуски, иккала жамоа гуруҳда қолиб кетди.

- Гуруҳдаги энг қийин баҳс қайси жамоага қарши бўлди?

- “Динамо”га қарши баҳс қийин ўтди дея оламан.

- Мусобақа ва ушбу баҳсдаг мақсад нима эди?

- Кейинги босқичга ўтишни хоҳлагандик. Бугунги учрашувда режа бўйича ҳимоявий ўйин кўрсатишимиз керак эди. Тезкор голдан кейин очиқ футбол кўрсатишга мажбур бўлдик. Ҳимоядаги ўйинимиз учун икки баҳо қўяман. Аммо тўп бизда бўлганида яхши ҳаракат қилдик.

- “Ғазалкент” ва “Локомотив” кейинги босқичга чиқди. Натижа адолатлими?

- Шундай бўлди деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ўз меҳнати билан кейинги босқичга йўлланма олди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›