

Нашр маълумотларига кўра, Англия Премер-лигасининг амалдаги чемпиони Жованни Леони жароҳат олганидан сўнг ҳимояни кучайтиришга интилмоқда. "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехининг "қизиллар"га ўтиши "Барселона" ва "Реал"нинг Англия терма жамоаси футболчисига қизиқиши туфайли мураккаблашмоқда. Шу сабабли Слот жамоаси бор эътиборини немис футолчисига қаратган.
Шлоттербекнинг “қора асаларилар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида тугайди. Ўтган мавсумда у клуб сафида барча мусобақаларда 36та ўйин ўтказиб, 5та голли узатмани амалга оширган.



