

ЖЧ, 1/8 финал
Канада — Марокаш 0:3
Голлар: 50, 81 - Аззедин Оунахи, 90+8 - Суфьян Рахими
Канада: 16. Максим Крепо, 2. Алистер Жонстон, 15. Мойзе Бомбито, 22. Ричи Ларьи (14. Жейкоб Шаффельбург, 79’), 4. Люк Де Фужероль, 7. Стефен Эуштакиу, 23. Нико Сигур (21. Хонатан Осорио, 88’), 20. Али Ахмед (24. Промис Дэвид, 79’), 17. Тейжон Бьюкенен (26. Жейден Нельсон, 88’), 12. Тани Олувасейи (9. Кайл Ларин, 63’), 10. Жонатан Дэвид.
Захира: 1. Дейн Сент-Клэр, 18. Оуэн Гудман, 3. Алфи Жонс, 5. Жоэл Уотерман, 13. Дерек Корнелиус, 19. Альфонсо Дэвис, 6. Матьё Шуаньер, 25. Натан-Дилан Салиба, 11. Лиам Миллар.
Марокаш: 1. Яссин Буну, 2. Ашраф Хакими, 14. Исса Диоп (5. Марване Садане, 87’), 3. Нуссайр Мазрауи, 25. Редуан Халхал, 24. Нейл Эль-Айнауи, 6. Айюб Буадди (4. Софьян Амрабат, 63’), 8. Аззедин Оунахи (15. Самир Эль-Мурабет, 87’), 11. Исмаэль Сайбари (9. Суфьян Рахими, 22’), 23. Билал Эль-Ханнус (7. Шемсдин Тальби, 63’), 10. Браим Диас.
Захира: 12. Мунир, 22. Ахмед Тагнаути, 26. Анасс Салах-Эддин, 19. Юссеф Беламмари, 18. Шади Риад, 13. Закария Эль-Уахди, 20. Айюб Эль-Кааби, 16. Жессим Яссин, 21. Аюб Амаймуни-Эчгуяб, 17. Мохамед Амин Сбаи.
Огоҳлантиришлар: 20 - Редуан Халхал, 40 - Ашраф Хакими, 40 - Ричи Ларьи, 43 - Жонатан Дэвид, 45 - Аззедин Унаи, 45+6 - Билал Эль-Ханнус, 49 - Люк Де Фужероль, 67 - Кайл Ларин
🕘 90+9. Ўйин якунланди, Марокаш - чорак финалнинг илк иштирокчиси!

⚽️ 90+8. ГОЛ! Рахими ҳисобни йириклаштирди! Қарши ҳужум самарасини берди - Суфьяннинг зарбаси аниқ бўлди!
90+5. Шаффельбургнинг зарбаси рекошетга учраб, майдондан чиқиб кетди тўп.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.
🔄 88. Ҳар икки терма жамоа ҳам иккитадан ўзгаришни амалга оширди.
85. Унаининг супер узатмасидан сўнг Рахими бош билан зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!
84. Шаффельбургнинг зарбасидан сўнг тўп Бунуга келиб тушди.
82. Ўйин масаласи ҳал бўлди, кўп эҳтимол. Аммо Бельгия эплагани каби, Канада ҳам ҳаракат қилиб кўради.

⚽️ 81. ГОЛ! Оунахидан дубль! Қарши ҳужумга қочиб кетди африкаликлар, тўп Браияга келиб тушди ва у марказга узатди, бу ерда Азеддин дарвозага зарба бериб, гол урди!
79. Тейжон Бьюкененнинг зарбасини Буну қайтариб юборди.
78. Жонатан Дэвид чамаси 20 метрлардаги жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.
74. Ўйин темпи юқори эмас, охирги марта хавфли вазият кўрганимиз эсда йўқ)
68. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
67. Ларин катта тезликдан келиб Бунуга нисбатан қўпол ўйнади.
60. Баҳснинг бир соати ортда қолди, канадаликлар ўзларидан кутилган фаолликни кўрсата олишмаяпти.
55. Браим катта тезликда олдинга ўтиб тўпни Раҳимига узатди, аммо Суфьяннинг қайта берган паси ўхшамади.
51. Канада гарчанд фаол бўлса-да, биринчи гол ўтказиб юборди. Энди нима бўлади майдонда?

⚽️ 50. ГОЛ! Аззедин Оунахи ҳисобни очди! Ашрафнинг жарима зарбасидан берган узатмасини Унаи дарвозага жойлаб қўйди!
48. Бўлим фаол бошланди, икки жамоа ҳам ҳужумга интилмоқда.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+6. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
🟨 45. Биринчи бўлимнинг ўзида бешта сариқ карточка кўрсатилди жами.
39. Икки жамоа футболчилари майдонда ўзаро тортишиб кетишди.
29. Захирадан ўйинга қўшилган Рахими дарвоза томон зарба берди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.
24. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
🔄 22. Ҳа, яқиндагина “Бавария”га ўтган марокашлик форвард буёғига ўйинни давом эттира олмайди, захирага олинди.
🏥 21. Сайбари жароҳат олган кўринади, майдонда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
15. Марокашликлар ўтган вақт мобайнида айтарли вазият ярата олишмади, канадаликлар эса жуда фаол.
10. Олувасейи тўпни ажойиб тарзда ўзига тўғрилаб олиб, дарвозага зарба берди ва яна Бунудан сейв!
5. Илк дақиқаларни канадаликлар фаол бошлашди. Дэвиднинг зарбасини Буну қайтарди.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионати-2026 1/8 финал доирасидаги Канада — Марокаш матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



