ЖЧ-2022 саралаши. Эрон ишончли ғалабага эришди, Япония Вьетнам билан муроса кўчасини танлади

Sherzod Nurmatov
29 мар 2022
ЖЧ-2022 саралаш босқичи сўнгги туридан жой олган 2 та учрашув якунига етди.

Мундиал йўлланмасини нақд қилиб бўлган Япония "B" гуруҳи 10-турида Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. 19-дақиқада меҳмонлар вакили Нгуен Тхань Бинь учрашувда ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада тажрибали ҳимоячи Мая Йошида мувозанатни тиклади. 

Эьтиборлиси, мазкур ўйинни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Учинчи саралаш босқичи

"B" гуруҳи. 10-тур

Япония – Вьетнам 1:1

"Сайтама 2002"

Голлар: Мая Йошида 55' – Нгуен Тхань Бинь 19'

Навбатдаги ўйинда эса жаҳон даражасидаги ҳужумчилар Сердар Азмун ҳамда Алиризо Жаҳонбахшнинг голлари эронликларга ишончли ғалабани келтирди.   

"A" гуруҳи. 10-тур

Эрон – Ливан 2:0

"Имом Риза" 

Голлар: Сердар Азмун 35', Алиризо Жаҳонбахш 72'

МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: championat.asia