Испаниядаги давлат каналида ўйин трансляцияси пайтида Косово номи кичкина ҳарф билан ёзилди

Alisher
1 апр 2021
Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш доирасидаги Косово (3:1)ни мағлубиятга учратди.

TVE (давлатга қарашли телекомпания) испан канали ўйин пайтида Косовонинг қисқартирилган шаклини кичкина ҳарфлар (kos) билан ёзилди. Шу билан бирга Испаниянинг номи доимгидек катта ҳарфларда (ESP).

Умумевропа эфирлари трансляцияларида Косово катта ҳарфларда ёзилди (KOS).

Испания - Косовонинг мустақиллигини тан олмаган (умумий 5та мамлакат: Испания, Словакия, Греция, Кипр ва Руминия) давлатлардан биридир.


AlisherMuallif
Manba: elnacional.cat