Илҳом Ваҳобов: "Қизилқум" билан олдимизга қўйилган асосий вазифани бажардик"

Iskandarov Abdulaziz
22 дек 2023
"Қизилқум" футболчиси Илҳом Ваҳобов ўтган мавсум якунлари ва бўлажак режалари бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

-  "Қизилқум" сафида ўтган мавсум қандай ўтди? Қандай таассуротлар қолди?

- Кўрсаткичларимиз қониқарли бўлмаса ҳам ажойиб мавсум ўтказдик. Бирлашишни, биргаликда барча нарсага эришиш мумкинлигини ўргандик. Бу ҳам кейинги фаолиятим учун тажриба бўлди, дея оламан. 

- Суперлигада қолиш вазифаси қандай уддаланди?

- Олдимизда турган асосий вазифа "Қизилқум"ни Суперлигада олиб қолиш эди. Қийинчилик билан бўлсада вазифани бажардик. Бундан барчамиз хурсандмиз. 

- Про лига вакили сифатида "Қўқон-1912" қанчалик қаршилик кўрсатди?

- Қўқон жамоаси ҳам яхши тайёргарлик кўрган экан. Битта ўйин бўлгани учун барчаси шу куни ҳал бўларди. 

- Кейинги режаларингиз қандай?

- Ҳали аниқ режа тузганим йўқ. 1 -2та таклифлар бор. Биринчи навбатда "Қизилқум" билан гаплашиб кўрамиз.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: championat.asia