


"АГМК ҳурматга лойиқ жамоа. Уларга қарши ўйнаш ёқимли. Ҳужумкор ўйин кўрсатади. Шу боис икки жамоага ҳам қийин бўлди. Баҳсга тактикани мураббийимиз танлайди. Биз қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қиламиз. Ўйин давомида ҳимоячиларнинг олдинга ўтиши вазиятга қараб амалга ошади. Албатта ўз дарвозамизни унутмаган ҳолда.
Финалда ким кучли бўлса, ўша тўп тепсин. Аввало ҳаммаси худодан. Биз олдинга қараб курашишдан тўхтамаймиз",- дейди Ғолиб Ғайбуллаев.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



