UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  5 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  8 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  32 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0

Ғолиб Ғайбуллаев: "Хатоимдан кейин тушкунликка тушмасдан, кўпроқ меҳнат қила бошладим" Янгиликлар

Ғолиб Ғайбуллаев: "Хатоимдан кейин тушкунликка тушмасдан, кўпроқ меҳнат қила бошладим"

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" — "Насаф" (1:2) учрашувидан кейин қаршиликлар футболчиси Ғолиб Ғайбуллаев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Учрашув қийин руҳда ўтди. "Пахтакор"га қарши ўйинларимиз ҳамиша қийин бўлган. Кубокни қўлга киритишни истагандик. Эндиликда шу руҳда Суперлига чемпионлиги учун курашамиз. 

Дарвозамиздан гол ўтказиб юборишда менда хатолик юзага келди. Лекин руҳан тушкунликка тушмадим. Бўлар иш бўлганди. Жамоага нафим тегиш учун кўпроқ меҳнат қила бошладим. 

Мураббийимиз ўйиндан аввал ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёрлаганди. Ғалаба қозонмасак бўлмасди. Бу масъулиятни барча ҳис қилиб турганди. 

Алиқуловнинг жамоадан кетиши биз учун йўқотиш бўлди. Ҳусниддин биз учун керакли ўйинчи эди. Лекин унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Ўзимнинг клуб билан икки йиллик шартномам мавжуд, шу боис, жамоадаман.

Осиё Чемпионлар лигасида кучли рақиблар билан тўқнашамиз. Ушбу ўйинларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди "Насаф" ҳимоячиси.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика