Эстевао Хаби Алонсо туфайли "Челси"ни тарк этиши мумкин

3 сен 2026, 23:05
"Челси" вингери Эстевао ўз яқинларига “кўклар”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо қўл остида ўйин амалиёти етишмаслигидан хавотирда эканлигини айтди.

Манба маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи Педро Нету билан таркибдаги ўрин учун рақобатлашиши керак бўлган латерал сифатида эмас, балки марказда ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнашни хоҳлайди.

Эстеваонинг фикрича, ушбу позицияда ўйнаш учун зарур бўлган мушак массасининг тўпланиши унинг “портловчи” тезлиги ва ҳаракатчанлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу билан бирга, Эстевао "Челси"да бахтли эканлиги ва клубда қолишни хоҳлаётгани таъкидланмоқда. Бироқ, агар унинг ўйин вақти чекланган бўлса, футболчи январь ойида кетишни ўйлаши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›