Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"
20 окт 22:48
Янгиликлар


Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"
Рўзиқул Бердиев:
— Биз эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз. “Шабаб Ал Аҳли” — кучли жамоа. Улар сифатли футбол намойиш этади, таркибида маҳоратли футболчилар етарли. Шунингдек, жамоавий ўйинлари ҳам юқори даражада.
Ҳар иккала жамоа ҳам яхши футбол кўрсатишга интилади. Ишонаманки, эртанги баҳс томошабинлар учун қизиқарли бўлади.
Ғолиб Ғайбуллаев:
— Жамоамиз эртанги ўйинга жиддий тайёрланди. Бу учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам мураккаб ва қизиқарли бўлиши аниқ. Биз бу ерга очко олиш учун келганмиз.
Савол: Жамоангиз дастлабки икки турда очко ололмади. Эртанги баҳсда бу натижани ўзгартириш учун нималарга эътибор қаратяпсиз?
Рўзиқул Бердиев:
— Асосий мақсадимиз — очко олиш ва гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаш. Бу босқичда кучли рақиблар кўп. Биз шу пайтгача иккита кучли жамоага қарши ўйнадик ва муносиб қаршилик кўрсата олдик. “Шабаб Ал Аҳли” ҳам юқори савиядаги рақиб, аммо биз майдонга ижобий натижа учун чиқамиз.
Савол: “Шабаб Ал Аҳли” мураббийи сиз ҳақингизда илиқ фикр билдирди.Жамоа билан узоқ йиллардан буён биргалигингиз жамоага янада куч беришини айтиб ўтди. Сиз бу фикр ҳақида нима дея оласиз?
Рўзиқул Бердиев:
— “Шабаб Ал Аҳли” мураббийига илиқ сўзлари учун миннатдорчилик билдираман. У ҳам ўз жамоаси билан катта ишлар қилмоқда — ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритди. Биз бир-биримизни яхши биламиз, чунки ўтган мавсумда икки бор тўқнаш келганмиз. Эртанги ўйин яна бир фойдали тажриба бўлади.
Ҳар бир мураббий яхши натижа учун ҳаракат қилади. Йигитларимизни шунга тайёрладик.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар